locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли Саудия Арабистонини тарк этди

Португалиялик юлдузнинг самолёти «Flightradar» хизмати томонидан қайд этилган ва Мадридга қўнган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли оиласи билан бирга хусусий самолётда Саудия Арабистонини тарк этди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг самолёти «Flightradar» хизмати томонидан қайд этилган ва Мадридга қўнган.

Роналду Ар-Риёд шаҳрида рафиқаси Жоржина Родригес ва беш нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Ўтган ҳафтанинг охирида шаҳар дронлар ҳужумига учради, бу эса Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқдир.

Қайд этилишича, ҳужумлар давом этаётгани Роналдунинг мамлакатни тарк этиш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 41 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Ан Наср» сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 12 миллион евро га баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг