locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду фаолиятини Марокашда давом эттириши мумкин

Роналду фаолиятини Марокашда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

Марокашнинг “Видад” клуби Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти 40 ёшли ҳужумчини ҳурмат қилади ва ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Томонлар ўзаро келиша олишса, Роналду клуб ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

“Видад” клуби клублар ўртасидаги ЖЧда ўз гуруҳида “Манчестер Сити” (Англия), “Ювентус” (Италия) ва “Ал-Айн” (БАА) жамоаларига қарши ўйнайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг