locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналд Куман: «Футбол бутун умримнинг мазмуни эди, аммо соғлиқ ундан ҳам муҳим»

63 ёшли мутахассис Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан Роналд Куман қарорининг сабабларини изоҳлади.

63 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, футбол унинг ҳаётидаги энг муҳим машғулот бўлиб келган. Бироқ сўнгги йилларда у ҳаётда соғлиқ ва оила ҳамма нарсадан устун эканини чуқур англаган.

«Футбол бутун умримнинг мазмуни эди. Аммо соғлиқ ундан ҳам муҳим. Яқин инсонинг оғир касаллик билан курашаётганини кўрганингда, ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаради», — деди Куман.

Мутахассис, шунингдек, рафиқаси Бартинаинг касаллик даврида ҳам уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлигини билдириб, бу унинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорга таъсир қилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Роналд Куман Нидерландия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Марокашга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг