locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Бэйли билан келишувни бекор қилмоқчи

У римликлар сафида бир ўйинда иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Бэйли билан келишувни бекор қилмоқчи
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Рома» жамоаси англиялик «Астон Вилла» футболчиси Леон Бэйли билан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни истаяпти. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.

28 ёшли вингер Бэйли 2021 йили Леверкузеннинг «Байер» клубидан АПЛга ўтиб, 144 та ўйинда майдонга тушди ва 22 та гол урди.

Ўтган мавсумда у фақат 2 та гол билан чекланди, бу эса уни ижарага беришга асос бўлди. Кейинчалик, Бэйли мушак жароҳати туфайли «Рома»да мавсумни ўтказиб юборди ва римликлар сафида фақат октябрь ойида дебют қилди — 9 учрашувда 1 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг