locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рой Кин: «Ҳозир дунёда Беллингемдан кучли ярим ҳимоячи йўқ»

Жуд Норвегияга қарши баҳсда дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рой Кин: «Ҳозир дунёда Беллингемдан кучли ярим ҳимоячи йўқ»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рой Кин мадридлик «Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ҳозирги пайтда ўз позициясидаги энг кучли футболчи деб атади.

Англиялик афсонанинг фикрича, Беллингем бугунги кунда Родри, Педри ва Бруну Фернандеш каби юлдузлардан ҳам устун.

«Биз ҳозирги форма, энг катта ўйинларда натижа ҳал қила олиш қобилияти ва унинг майдондаги таъсири ҳақида гапиряпмиз. Шунингдек, унинг меҳнаткашлиги ҳам ҳайратланарли.

Ҳатто гол урмаган учрашувларида ҳам унинг бажарадиган иш ҳажми ҳайратга солади. У рақибга босим қилади, орқага қайтиб ҳимояланади.

Кўплаб ҳужумкор футболчилар орқага фақат эҳтиёт чораси сифатида қайтади. Аммо Беллингем тўпни жамоасига қайтариш учун чин дилдан хоҳлагани сабабли бор кучи билан ортга югуради», — деди Рой Кин The Overlap YouTube подкастида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг