locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роджерс: «Рақиб дарвозаси олдида доимий равишда хавфли вазиятлар яратдик»

«Уч шерлар» вингери Морган Роджерс ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роджерс: «Рақиб дарвозаси олдида доимий равишда хавфли вазиятлар яратдик»
Фото: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
06.10.2026, Як.
Англия
3
Чехия
0

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида Англия терма жамоаси Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Уч шерлар» вингери Морган Роджерс ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ҳимояга чуқур ўтириб оладиган ва сенинг вазифангни қийинлаштиришга ҳаракат қиладиган рақибга қарши ўйнаш ҳар доим осон эмас. Аммо бу ўйинда биз жуда яхши футбол намойиш этдик, рақиб дарвозаси олдида доимий равишда хавфли вазиятлар яратдик. Жамоамиз вазият талаб қилган пайтда самарали ҳаракат қилди. Ушбу ғалабадан сўнг Англия яхши ҳолатда», — дея футболчининг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтиради.

Томас Тухель шогирдлари 9 очко жамғарган ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг