locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родриго \"Реал\"ни тарк этмоқчи эмас

У жамоа билан АҚШга йўл олади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас
Фото: Getty Images

“Реал” клуби футболчиси Родриго жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчи бошқа клублар томонидан билдирилаётган қизиқишларга қарамай,"Реал"да қолишни афзал билган.

Клубнинг янги мураббийи футболчига 15 июндан старт оладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини беришга тайёр.

Якунланган мавсум Родриго барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 10 та ассист амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг