Родри Испаниянинг октябрдаги ўйинларини ўтказиб юборади
Футболчи камида уч ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри яна жароҳат олгани сабабли яқинлашиб келаётган Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади.
Манбага кўра, футболчи камида уч ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Бироқ Родрининг ўзи тезроқ қайтиш ниятида эканини яширмаяпти.
Тажрибали ярим ҳимоячи АПЛнинг 7-туридан ўрин олган “Брентфорд”га қарши учрашувда 22 дақиқа ўйнаб, ўрнини Нико Гонсалесга бўшатиб берганди.
Қайд этиш лозим, терма жамоалар йиғини пайтида Испания 11 октябрь куни Грузия, 14 октябрда эса Болгарияга қарши баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист