locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри белидаги жароҳат сабабли операция қилинди

30 ёшли футболчи яқинда Испания терма жамоаси сафида 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ҳамда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси ва Испания терма жамоаси сардори Родри белидаги жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказди. Клуб маълумотига кўра, футболчини анчадан бери безовта қилиб келаётган муаммо муваффақиятли бартараф этилган ва у энди қисқа муддатли тикланиш жараёнини бошлайди. Қачон майдонга қайтиши ҳозирча расман маълум қилинмади.

30 ёшли футболчи яқинда Испания терма жамоаси сафида 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ҳамда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У, шунингдек, 2024-йилда “Олтин тўп” совриндори бўлган. Операция сабаб Родри янги мавсум бошидаги айрим учрашувларни ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Родри 2019-йилдан бери "Манчестер Сити" сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт мобайнида у клуб билан бир қатор йирик совринларни, жумладан Англия Премьер-лигаси ва УЕФА Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган ҳамда жамоанинг асосий етакчиларидан бирига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг