locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Робин Риссер фаолиятини Ньюкаслда давом эттириши мумкин

«Ланс» ўз дарвозабонини ёзги трансфер ойнасида 30–40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Робин Риссер фаолиятини Ньюкаслда давом эттириши мумкин
photo: Google

«Ньюкасл» дарвозабон позицияси учун муносиб номзод топди. Sky Sport хабарига кўра, инглиз клуби «Ланс» посбони Робин Риссерни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «қарғалар» 21 ёшли голкипер билан шахсий шартнома борасида музокараларни бошлаб юборишган. «Ньюкасл» вакиллари ҳозирча «Ланс» раҳбарияти билан алоқага чиқишгани йўқ.

Қайд этилишича, «Ланс» ўз дарвозабонини ёзги трансфер ойнасида 30–40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Робин Риссер 2025 йилнинг ёзидан буён «Ланс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда франциялик голкипер 29 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг 11 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг