locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Мартинес Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди

Муттахассис Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг лавозимидан озод этилди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Роберто Мартинес Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 1/8 финалида Испаниядан қабул қилинган мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

«Бу қарор Жаҳон чемпионатидан олдин қабул қилинганмиди? Йўқ, бу якуний қарор эди деб ўйламайман. Мен Португалияга Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун келгандим ва ғалабасиз давом этишдан маъно йўқ деб ҳисоблайман. Энди директорлар кенгаши ва президентда янги мураббий танлаш имконияти бор. Президент ҳар доим менинг ишимни қўллаб-қувватлаган, бироқ шартномам бугун якунга етади. Бошқа ортиқча гапиришга ҳожат йўқ», — дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда Record.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг