«Ризеспор» Алиқулов билан шартномани узайтирди
Футболчи тез орада операция қилинади.
Фото: Ризеспор
"Ризеспор" клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Алиқулов билан амалдаги шартномани узайтирди.
Қайд этилишича, келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади. Клуб унинг жароҳати бўлганига қарамай, у билан келишувни узайтиришга қарор қилди.
Алиқулов тез орада операция қилиниши режалаштирилган ва унинг майдонга қайтиши учун 6 ойдан 9 ойгача вақт талаб этилади.
Мавсум якунланди: Ҳусниддин Алиқулов учун жорий мавсум муддатидан аввал якунланди. 26 ёшли футболчи ЖЧ-2026да иштирок этмайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист