Рэшфорд АПЛга қайтиши мумкин
Футболчи ҳозирда "Барселона"да ижарада ўйнамоқда.
Фото: Getty Images
Англиялик форвард Маркус Рэшфорд “Барселона"да қолмайди.
Caught Offside нашри хабар беришича, каталонияликлар молиявий муаммолар сабаб уни “МЮ”дан сотиб олмоқчи эмас.
Рэшфорд учун, "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм" клублари кураш олиб бориши кутилмоқда. "Transfermarkt" портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, 28 ёшли вингер жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 20 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист