\"Рэксем\" \"Ливерпуль\" собиқ ҳужумчисига ўз сафига қўшиб олмоқчи
Клуб янги мавсумни Чемпионшипда бошлайди
Фото: Getty Images
“Вест Хэм”ни эркин агент сифатида тарк этадиган Денни Ингз фаолиятини “Рэксем”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Манбага кўра, машҳур актёр Райян Рейнолдсга тегишли клуб АПЛга чиқишни мақсад қилган. Шу сабабли ёзда таркибни сезирарли даражада кучайтирмоқчи.
Ингз эса клубнинг асосий трансфер мақсадига айланган. Шунингдек, Аарон Крессуэлл ҳам “қизил аждарлар” сафига келиб қўшлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Рэксем” келаси мавсумни Англия Чемпионшипида ўтказади.