locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Реднапп: «Эдди Хау ва Лэмпард ҳам Тухельдек натижага эриша олади»

Реднапп немис мутахассиси ишини юқори баҳоламади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Реднапп: «Эдди Хау ва Лэмпард ҳам Тухельдек натижага эриша олади»
ФОТО: Getty images

«Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи Гарри Реднапп Англия миллий жамоасини келажакда бошқариши мумкин бўлган мутахассислар ҳақида фикр билдирди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Томас Тухель бошчилигида Англия терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, Реднапп немис мутахассиси ишини юқори баҳоламади.

«Эдди Хау ва Фрэнк Лэмпард каби мураббийлар Англия терма жамоасини бошқариш вариантини кўриб чиқишлари мумкин. Мен ишонаманки, улар ҳам Томас Тухель эришган натижага эриша олади.

Ўзимизни алдамайлик. У бизни янги босқичга олиб чиқмади. Аслида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Биз финалга чиқа олмадик», — деди Реднапп.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг