locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ўз футболчиларини клубнинг ҳозирги аҳволида асосий айбдорлар деб билади — манба

Мадридликлар Испания Кубоги 1/8 финалида «Альбасете»га мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клубида Испания Кубоги 1/8 финалида «Альбасете»га 2:3 ҳисобида мағлубиятдан сўнг катта норозилик юзага келди. Клуб раҳбарияти жамоа ўйинининг уларнинг мавқеига мос келмаганини таъкидламоқда. Бу мағлубият жамоа учун энг паст нуқта сифатида баҳоланмоқда, дея хабар беради COPE нашри.

Манбага кўра, «Реал» футболчиларни жорий ҳолат учун асосий айбдорлар деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, клубда янги бош мураббий Альваро Арбелоа, кимга раҳбарият тўлиқ ишонади, вазиятни ўзгартириб, қолган икки соврин — Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб боришига умид қилинаётгани айтилмоқда.

Бироқ «қироллик клуби» қишки трансфер ойнасида янги футболчилар харид қилишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни «Реал» Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазганди. Ла Лига турнир жадвали бўйича 19 турдан сўнг «қироллик клуби» 45 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг