«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себалос жароҳати сабабли бир неча ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
29 ёшли футболчи «Осасуна»га қарши баҳснинг (1:2) 82-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган эди, бироқ 90-дақиқада унинг хатоси гол билан якунланди.
photo: gettyimages
«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себалос жароҳати сабабли бир неча ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
29 ёшли футболчи «Осасуна»га қарши баҳснинг (1:2) 82-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган эди, бироқ 90-дақиқада унинг хатоси гол билан якунланди.
«Реал» тиббий хизмати томонидан Дани Себалосда ўтказилган бугунги текширувлар натижасида футболчининг ўнг оёқ boldir мушагидан жароҳат олгани аниқланди. Биз унинг тикланиш жараёнини кузатиб борамиз», — дейилади Мадрид клуби баёнотида.
"As" нашрининг маълумотларига кўра, Себалос ушбу жароҳат сабабли бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин.
Иброҳим Жалолов
Редактор