locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Винисиус Жуниорга кутилмаган ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” Винисиус Жуниорга кутилмаган ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниорга Саудия Арабистонидан таклифлар борлигидан хабарингиз бор. Ҳозирда бразилиялик футболчининг трансфери бўйича саудиялик амалдорлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Журналист Флориан Плоттенберг хабарига кўра, “Қироллик клуби” Винисиусга кутилмаган ўринбосар топиб қўйди.

Мадридликлар “Манчестер Сити” марказий ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда. Агарда норвегиялик футболчининг трансфери амалга ошса, Килиан Мбаппе Винисиус тўп сурадиган қанотга ўтади.

Маълумот учун, Холанднинг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2034-йилга қадар мўлжалланган. У жорий мавсум 40 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг