\"Реал\" Уильясмга кўз тикди
Фото: Getty Images
“Реал” клуби “Атлетик” вингери Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар Никони қўлга киритиш учун Родригодан воз кечишга тайёр. Уильямснинг товон пули 55-60 млн еврони ташкил этади. “Реал” буни тўлай олади.
Қайд этиш жоиз, Никога ўтган мавсум “Барселона”» асосий харидорлардан бири эди, аммо футболчи Билбаода қолишга қарор қилганди.
Футболчи жорий мавсум “Атлетик”сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист