«Реал» Субименди учун 70 млн евро сарфлашга тайёр
Ҳозирда Мартин лондонликлар сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган.
ФОТО: Getty images
«Реал» «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олиш ғоясидан воз кечмаган. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Испаниялик футболчининг «қироллик клуби»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ёзда ҳам тарқалган, аммо трансфер амалга ошмаганди. Қайд этилишича, «қироллик клуби» «тўпчилар» футболчисини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мадрид клуби вакиллари футболчини тахминан 70 миллион еврога сотиб олиш мумкин деб ҳисобламоқда. «Арсенал» 2025 йилда Субименди учун айнан шунча маблағ тўлаган.
Ҳозирда Мартин лондонликлар сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Бу мавсумдаги барча 5 та учрашувда Микел Артета 27 ёшли футболчини захирадан майдонга туширган.