locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" Родрига қизиқиш билдираётгани сабабли нархи 45,5 миллион евроғача туширилди - El Debate

Аввалроқ "Манчестер Сити" Родрини 100 миллион евро атрофида баҳолаётгани, "Реал Мадрид" эса 60 миллион евродан ортиқ тўлашни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Реал Мадрид"га ўтиш истаги фонида трансфер нархини сезиларли даражада камайтиришга эришгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, томонлар футболчи учун тахминан 45,5 миллион евролик келишув вариантини муҳокама қилмоқда. Бироқ бу маълумот ҳозирча фақат айрим испан нашрлари томонидан тарқатилган ва расмий тасдиқланмаган.

Аввалроқ "Манчестер Сити" Родрини 100 миллион евро атрофида баҳолаётгани, "Реал Мадрид" эса 60 миллион евродан ортиқ тўлашни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг ўзи трансфер амалга ошиши учун нархни пасайтириш тарафдори бўлмоқда.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити" вакиллари ҳозирча "Реал Мадрид" билан ҳеч қандай расмий музокаралар ўтказилмаганини билдирган. Демак, трансфер бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган ва вазият ўзгариши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг