Реал Қозоғистонда Қайратни тор-мор қилди
УЕФА чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган Қайрат ҳамда Реал Мадрид жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
Қироллик клуби Чемпионлар лигаси доирасида Марказий Осиёга ташриф буюрди. Мбаппе хет-трик қайд этган бўлса Камаваинга ҳамда Диас ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Шундай қилиб, Реал Қозоғистонда Қайратни тор-мор қилди.
ЕЧЛ. 2-тур. 30 сентябрь
Қайрат — Реал 0:5
Голлар: Мбаппе (25 пенальти, 52, 74), Камаваинга (83), Диас (90+3).
Қайрат — Холмирза, Мата, Сорокин, Мартинович, Тапалов (Станоев, 64), Арад (Байбек, 64), Кассабулат, Громко (Зария, 80), Миринский, Жоржинио (Эдмилсон, 64), Сатпаев (Рикардинио, 80).
Реал — Куртуа, Ҳейсен, Алаба, Асенсио, Фран Гарсия, Чуамени (Камаваинга, 80), Себалос, Гулер (Беллингем, 80), Мастантуоно (Диас, 70), Винисиус (Родриго, 70), Мбаппе (Гонсало Гарсия, 80).
Огоҳлантиришлар: Громко (48), Арад (55).