locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» «Олтин тўп» соҳибиини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Қаймоқранглилар» ушбу трансфер учун тахминан 50 миллион евро сарфлаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес де Мон хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қироллик клуби» испаниялик футболчининг жисмоний ҳолатини Жаҳон чемпионатига қадар кузатиб, баҳолаб боради.

Қайд этилишича, Родрининг трансфери «Реал»га тахминан 50 миллион еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2024-йилда «Олтин тўп» соврини билан тақдирланган эди. Ўша пайтда «Реал» ушбу мукофотга Винисиусни муносиб деб ҳисоблаб, тақдирлаш маросимини бойкот қилганди.

Маълумот учун, Родрининг «шаҳарликлар» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг