«Реал» «Олтин тўп» маросимини бойкот қилди
Соврин бугун Парижда тантанали равишда топширилади.
ФОТО: Getty images
"Реал" клуби бугун бўлиб ўтадиган мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп"ни топшириш маросимини бойкот қилишга қарор қилди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, бу қарорни "Реал" президенти Флорентино Перес қабул қилган. Бунга мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг 2024 йилда соврин ололмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ўшанда ташкилотлари мукофотни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрига берган эди.
2025 йилги "Олтин тўп" учун "Реал"нинг 3 нафар футболчиси даъвогар: англиялик Жуд Беллингем, франциялик Килиан Мбаппе ва бразилиялик Винисиус.
Розикжон Султонмуродов
Журналист