«Реал» — «Ман Сити»: Жамоалар ўртасидаги сўнгги бешта ўйинда қандай ҳисоб қайд этилган
ЙЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ушбу баҳс бугун 01:00 да старт олади.
ФОТО: Getty Images
Бугун, 11 март куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
Ўйин Мадрид шаҳридаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни бошқариб бориш италиялик ҳакам Маурисио Марианига топширилган. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
«Реал» ва «Манчестер Сити» жамоаларининг сўнгги бешта ўзаро учрашуви натижалари:
- 10.12.2025 | Чемпионлар Лигаси (Умумий босқич, 6-тур): «Реал» Мадрид — «Манчестер Сити» — 1:2
- 19.02.2025 | Чемпионлар Лигаси (Стиковый матч, жавоб): «Реал» Мадрид — «Манчестер Сити» — 3:1
- 11.02.2025 | Чемпионлар Лигаси (Стиковый матч, 1-ўйин): «Манчестер Сити» — «Реал» Мадрид — 2:3
- 17.04.2024 | Чемпионлар Лигаси (1/4 финал, жавоб): «Манчестер Сити» — «Реал» Мадрид — 1:1 (пен. 3:4)
- 09.04.2024 | Чемпионлар Лигаси (1/4 финал, 1-ўйин): «Реал» Мадрид — «Манчестер Сити» — 3:3
Насрулло Каримов
Журналист