locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид”нинг “Райо Вальекано”га қарши тахминий таркиби маълум бўлди

Баҳс Тошкент вақти билан 13-сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” Ла Лиганинг 5-турида “Райо Вальекано”га қарши майдонга тушади. Diario AS нашри Жозе Моуриньо ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушириши кутилаётган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабон: Тибо Куртуа.
Ҳимоячилар: Дензел Дюмфрис, Ибраҳима Конате, Дин Хейсен, Марк Кукурелья.
Ярим ҳимоячилар: Федерико Вальверде, Бернарду Силва, Жуд Беллингем, Арда Гюлер.
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе.

Моуриньо “Интер”га қарши Чемпионлар Лигаси баҳсидан сўнг таркибда айрим ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Арда Гюлер ва Бернарду Силва асосий таркибга қайтиши мумкин. Ҳужум чизиғида эса Винисиус ва Мбаппе жуфтлигига ишонч билдирилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” — “Райо Вальекано” учрашуви “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 13-сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг