locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал Мадрид\"да дарвозабонлар мураббийи ўзгаради: Луис Лёпис ўрнини Нуну Сантуш эгаллайди

Лёпис Мадрид клуби тизимида ишлашда давом этади, фақат бошқа лавозимда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби келаси мавсумдан бошлаб дарвозабонлар мураббийини алмаштиради, деб хабар бермоқда Marca нашри. Луис Лёпис ушбу лавозимни тарк этади ва унинг ўрнини аввал Жозе Моуриньо билан бошқа клубларда бирга ишлаган Нуну Сантуш эгаллайди. Шу билан бирга, Лёпис "Қироллик клуби" тизимидаги фаолиятини бошқа лавозимда давом эттиради (унинг янги вазифаси яқин вақтда аниқлаштирилади).

Нуну Сантуш аввалроқ бир нечта жамоаларда Моуриньонинг мураббийлар штабида фаолият юритган ва дарвозабонлар тайёргарлигига масъул бўлган. Португалиялик мутахассиснинг "Реал" бош мураббийлигига келиш (ёки қайтиши) ортидан у Мадридда яна Моуриньо билан бирга ишлайди.

Маълумот учун, Луис Лёпис "Реал" бош жамоасида дастлаб 2015 йилдан 2018 йилгача ишлаган, шундан сўнг "Реал Сосьедад"га ўтиб, у ерда 2021 йилгача дарвозабонлар мураббийи бўлган. 2021 йилда у яна Мадрид клубига қайтди ва ўшандан бери посбонлар тайёргарлигига жавобгар эди. Ушбу давр мобайнида жамоа бир неча бор Чемпионлар Лигаси ва Испания чемпионатида ғолиб чиққан.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг