“Реал Мадрид” Моуриньюнинг келажаги борасида бир қарорга келди
“Реал Мадрид” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньюнинг келажаги борасида ҳозирча ўз позициясини ўзгартирмаган. Хабарларга кўра, клуб португалиялик мутахассисни жамоа учун мос мураббий деб ҳисоблашда давом этмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадрид клуби раҳбарияти жамоа кийиниш хонасида катта амбицияга эга футболчилар кўп эканини инобатга олиб, айнан Моуриньюдек тажрибали ва кучли характерга эга мураббий бу таркибни бошқара олади, деган фикрда. Шу сабаб ҳозирча унинг лавозими бўйича кескин қарор қабул қилиш режалаштирилмаган.
Моуринью жорий мавсум олдидан “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг қўл остида жамоа Ла Лиганинг дастлабки етти туридан сўнг 15 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. “Реал” пешқадам “Барселона”дан 6 очко ортда қолмоқда.
Маълумот учун, Моуринью “Реал Мадрид”ни аввал ҳам 2010–2013-йилларда бошқарган. Ўша даврда португалиялик мутахассис клуб билан Ла Лига, Испания кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.