Реал камбэк эвазига Марселдан устун келди
Қироллик клуби бир киши кам бўлиб ўйинни якунилади ва Мбаппе ўйинда дубль қайд этди.
Photo: gettyimages
Европа чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсумига старт берилди. Испания пойтахтида “Реал Мадрид” ҳамда “Марсел” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. 72-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракатланган “қироллик клуби” вакиллари камбэк қайд этиш эвазига 2:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди.
ЕЧЛ. 1-тур
«Реал Мадрид» – «Марсел» 2:1
Голлар: Мбаппе (пен. 28, 81) – Веа (22)
Реал – Куртуа, Трент (Карвахал, 5), Милитао, Ҳайсен, Каррерас, Вальверде, Чуамени, Мастантуоно (Браим, 63), Гюлер (Асенсио, 73), Родриго (Винисиус, 63), Мбаппе.
Марсел – Рулли, Павар (Эген-Райли, 88), Балерди, Мелина, Эмерсон (Мурильо, 78), Кондогбия (Вермирен, 67), Хёйберг, Гринвуд, О’Райли (Пайшао, 66), Веа (Гуири, 78), Обамеянг.
Иброҳим Жалолов
Редактор