locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” бор эътиборини “Арсенал” вингерига қаратди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” бор эътиборини “Арсенал” вингерига қаратди
ФОТО: Getty Images

Англия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби вингери Букайо Сака фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мадриднинг “Реал” клуби 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Сака Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари орқали “қироллик клуби” раҳбариятида катта таасурот қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар Лигаси чорак финалида икки ўйин натижасига кўра “Арсенал”га 5:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Маълумот учун, Саканинг “канонирлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг