\"Реал\" Александер-Арнолдга қанча бонус бериши маълум бўлди
Фото: Getty Images
“Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трент Александер-Арнолднинг “Реал”га кўчиб ўтишига оид қўшимча тафсилотлар маълум бўлди.
Marca тарқатган хабарга кўра, “Реал” Арнолд билан шартнома имзолаш учун унга 20 миллион евро бонус тўлаши кутилмоқда. Бу орқали Трентни “Ливерпуль” билан шартнома имзоламасдан, Мадридга йўл олиши учун бонус сифатида берилади.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Аввалроқ Трент «Ливерпул»ни ёзги трансфер ойнасидан сўнг эркин агент сифатида тарк этиши эълон қилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист