«Реал» Afrika Banque банки билан ҳамкорлик битимини имзолади
Фото: Real Madrid
“Реал” Сенегалнинг Afrika Banque банки билан ҳамкорлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
«"Afrika Banque" эндиликда Мадрид клубининг Ғарбий Африкадаги расмий ҳамкорига айланди. Клубнинг халқаро алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагено ва Afrika Financial Group бош директори Васко Дуарте Силва Мадридда расман шартнома имзолади.
“Реал” учун бу клубнинг стратегиясига мос келадиган янги ташаббус бўлиб, Африка қитъасига садоқат ва ҳамжиҳатликка асосланган. “Реал” Фонди бу ҳудудда 22 мамлакатда 10 мингдан ортиқ манфаатдор шахслар учун 50 та лойиҳани амалга оширмоқда», — дейилади «Реал» сайтида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист