Раян Гравенберх «Ливерпул» билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади
Фабрицио Романонинг хабар беришича, 23 ёшли ярим ҳимоячи билан янги келишув 2032 йилгача мўлжалланган.
photo: Google
Раян Гравенберх «Ливерпул» билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади.
«Шундай катта клуб билан шартномамни узайтирганимдан жуда бахтиёрман ва фахрланаман. Бу ерда яна кўп йиллар қолишим мумкинлигидан хурсандман.
Мен дарҳол клуб, шунингдек, бош мураббий томонидан ишончни ҳис қилдим. Шунинг учун қарор қабул қилиш менга осон кечди. Оиламга ҳам бу ер ёқади. Биз бу ерда қарийб уч йилдан бери яшаяпмиз, шунинг учун мен ҳамма нарсани биламан. Бу ерда эканлигимдан хурсандман».
Фабрицио Романонинг хабар беришича, 23 ёшли ярим ҳимоячи билан янги келишув 2032 йилгача мўлжалланган.
Иброҳим Жалолов
Редактор