Равшан Мухадов: «Ўйин оғир бўлишини кутгандик»
«Андижон» билан ўйиндан кейин «Аркадаг» бош мураббийи фикр билдирди.
Photo: Andijon FK
“Аркадаг” - “Андижон” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов иштирок этди.
“Бундай ўйин оғир бўлишини кутгандик. Дастлабки 10 дақиқада футболчиларимиз ўз ўйинларини топа олишмади. Кейинроқ унча катта бўлмаган устунликка эриша олдик.
Андижонликлар ҳам вазиятлар ярата олишди, иккала жамоа ҳам ҳаракат қилишди, майдонда жанг кечди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор