locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Ҳайдаров: «Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Ҳайдаров: «Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Шри-Ланкага қарши ўйиндан (4:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик. Албатта, Шри-Ланка жамоаси ҳам яхши ҳимояланди, аммо биз тўртта гол уришга муваффақ бўлдик. Муҳими — бу илк ғалабамиз ва қўлга киритилган уч очко биз учун жуда муҳим.

Умуман олганда, яхши ўйнадик. Ҳужумда фаоллик кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо, уларнинг барчасини голга айлантира олмадик. Шри-Ланка жамоасининг ҳимоясини ҳам эътироф этиш керак — улар жуда яхши ҳимояланишди».

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг