locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раул Хименес Англияга қарши ўйин олдидан гапирди

Тажрибали форварднинг айтишича, у майдонда бор кучи билан ҳаракат қилиб, рақиб ҳимоясига имкони борича кўпроқ муаммо яратишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Раул Хименес ЖЧ-2026 1/8 финалида Англияга қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди.

Тажрибали форварднинг айтишича, у майдонда бор кучи билан ҳаракат қилиб, рақиб ҳимоясига имкони борича кўпроқ муаммо яратишга тайёр.

“Мен қаттиқ меҳнат қиламан ва ҳимоячиларга қийинчилик туғдиришга ҳаракат қиламан. Биз уришимиз мумкин бўлган ҳар бир голга муҳтожмиз. Бу шунчаки Англияга қарши ўйин эмас, бу Жаҳон чемпионати. Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатишимиз керак”, — деди Хименес.

Мексика учун бу учрашув алоҳида аҳамиятга эга. Жамоа мезбон мамлакатлардан бири сифатида мухлислар босими ва катта умидлар остида майдонга тушади.

Англия эса турнир фаворитларидан бири сифатида қаралмоқда. Шу сабабли Мексика учун бу баҳс нафақат плей-офф синови, балки ўз кучиини бутун дунёга кўрсатиш имконияти ҳам бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг