Расман! Жейми Варди 13 йиллик фаолиятидан сўнг \"Лестер Сити\"ни тарк этади
ФОТО: Transfermarkt.com
"Лестер Сити"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди жорий мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этади. Бу ҳақда "тулкилар" матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Варди 2012-йилдан буён "Лестер"да тўп сурмоқда. Бу давр ичида у АПЛ чемпионлиги ва Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган.
Шунингдек, Варди кетма-кет ўйинларда гол уриш бўйича ҳам Премьер-лига рекордини ўрнатган. Унинг ҳисобида 15 та шундай ўйин бор.
Насрулло Каримов
Журналист