locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Жасурбек Жалолиддинов «Навбаҳор» аъзосига айланди

Наманганликлар 24 ёшли футболчи билан расмий шартнома имзолаган.
Расман: Жасурбек Жалолиддинов «Навбаҳор» аъзосига айланди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ҳужумкор ярим ҳимоячи Жасурбек Жалолиддинов фаолиятини Наманганнинг «Навбаҳор» клубида давом эттиради.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, наманганликлар 24 ёшли футболчи билан расмий шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Жасурбек Жалолиддинов фаолияти давомида ҳам маҳаллий, ҳам хорижий чемпионатларда бой тажриба тўплашга улгурган.

Шунингдек, Жалолиддинов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам фаол ҳаракат қилган. У U-17 (2016-2018), U-20 (2018-2021) ва U-23 (2019 йилдан) терма жамоалари сафида майдонга тушган.

Ҳозирда маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг