Расман. Ўзбекистон терма жамоаси Кувайт билан ўйнайди
Ўйин 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Кувайт футбол ассоциацияси маълум қилди.
Ўйин 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ҳозирча ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда стадион ҳақида аниқ маълумотлар эълон қилинмаган.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар Кувайт га қарши 6 бор майдонга тушган. Уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 1 учрашувда дуранг қайд этилган, қолган 3 ўйинда эса имкониятни бой берган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист