Расман: Уэлбек – «Челси» футболчиси
Лондоннинг «Челси» клуби 35 ёшли англиялик ҳужумчи Дэнни Уэлбек билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
"Челси" Премьер-лигада иштирок этувчи "Брайтон" клубидан Дэнни Уэлбек билан шартнома имзоланганини мамнуният билан эълон қилади.
Англия терма жамоаси сафида 42 та ўйин ўтказган ҳужумчи 2028 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди ва мавсумолди йиғини давомида Хаби Алонсо бошқараётган жамоага қўшилади", - дейилади клуб хабарида.
Дэнни Уэлбек «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоада ҳам тўп сурган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Арсенал», «Уотфорд» ҳамда бошқа клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Тажрибали ҳужумчи 2020 йилдан буён «Брайтон» сафида ўйнаб келаётган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.