Расман: Ориол Ромеу «Саутгемптон»га қайтди
Томонлар ўртасида мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» клуби собиқ яримҳимоячиси Ориол Ромеу «Саутгемптон» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, 34 ёшли футболчи эркин агент сифатида янги жамоаси сафига қўшилди. Томонлар ўртасида мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Ромеу 2015 йилдан 2022 йилгача «Саутгемптон» сафида тўп сурган. 2023 йилнинг ёзидан бошлаб эса «Барселона» сафида ўйнаган.
Насрулло Каримов
Журналист