Расман. Муҳаммадали Усмонов - \"Навбаҳор\" футболчиси
Истеъдодли вингер фаолияти давомида "Пахтакор" (2022-йилдан 2025-йил биринчи давраси), "Андижон" (2025-йил 2-давраси) жамоалари сафида тўп сурган.
photo: Navbahor FK
Наманганнинг Навбаҳор жамоаси ўз сафига иқтидорли футболчи Муҳаммадали Усмоновни қўшиб олганини эълон қилди.
"Муҳаммадали Усмонов 2004-йил 9-декабр куни Андижонда туғилган. Истеъдодли вингер фаолияти давомида "Пахтакор" (2022-йилдан 2025-йил биринчи давраси), "Андижон" (2025-йил 2-давраси) жамоалари сафида тўп сурган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги ёшлар терма жамоалари ва Ўзбекистон U-21 (2025) жамоаси шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган. Муҳаммадали Усмоновга жамоамиз сафида муносиб ўйин кўрсатиб, жамоамизнинг кўп минг сонли мухлислари қалбидан жой олиши ва юқори натижаларни қайд этишига тилакдошмиз.
Жамоамизда хуш кўрдик Муҳаммадали!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор