Расман: Мбаппе ва Рюдигер Чемпионлар Лигасида бир ўйинга дисквалификация қилинди
Расм: gettyimages.com Килиан Мбаппе
УЕФА март ойида "Атлетико"га қарши ўйинда мадриднинг "Реал" футболчилари қўпол ҳаракатлари учун уларни дисквалификация қилишини расман тасдиқлади.
Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер ва Дани Себальос майдонда "Атлетико" мухлислари томон қўпол ишоралар кўрсатиб, яхши хулқсизлик қилишди. Шу ўйиндан сўнг, УЕФА футболчиларга нисбатан интизомий суриштирувни бошлади.
Мбаппе ва Рюдигер УЕФА байроғи остидаги мусобақаларда бир ўйинга дисквалификация қилинди. Бу жазо шартли бўлиб, бир йиллик синов муддатига эга.
Шунингдек, мадриднинг "Реал" футболчилари жаримага тортилди: Рюдигер 40 минг евро, Мбаппе 30 минг евро ва Себальос 20 минг евро, дисквалификациясиз.
Кейинги "Реал Мадрид" ўйини 8 апрелда "Арсенал"га қарши ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор