locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Мальдера – Украина терма жамоаси бош мураббийи

55 ёшли илк хорижий мутахассисга айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Мальдера – Украина терма жамоаси бош мураббийи
ФОТО: Getty images

Украина футбол ассоциацияси (УАФ) италиялик мутахассис Андреа Мальдера билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

55 ёшли мураббий мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва у Украина термаси тарихидаги илк хорижлик мураббийга айланди.

Мальдера билан икки йиллик шартнома тузилган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Бу мутахассис учун мустақил равишда бош мураббий сифатидаги илк тажриба бўлади.

Унинг сўнгги иш жойи “Марсель” клуби бўлиб, у ерда ҳамюртлари Роберто Де Дзерби штабида фаолият юритган. Шунингдек, Мальдера Де Дзерби билан бирга “Брайтон” клубида ҳам ишлаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг