Расман! “Ливерпул” Милош Керкезни ўз сафига қўшиб олди
ФОТО: Getty Images
Венгриялик ҳимоячи Милош Керкез “Борнмут”дан “Ливерпул”га ўтди. Мерсисайдликлар трансферни расман эълон қилди.
“Чап қанот ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтди ва AXA тренинг марказида Премьер-лига чемпиони билан узоқ муддатли шартнома имзолади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу трансфер 40 миллион фунт бўлиши хабар қилинганди.
Насрулло Каримов
Журналист