Расман: Кике Альварес «Жирона» бош мураббийи этиб тайинланди
Дублёрлар таркибининг собиқ устози Кике Альварес «Жирона» клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Муттахассис билан бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланди. Клуб раҳбарияти ички кадрларга ишонч билдириш ва спорт лойиҳасининг узвийлигини сақлаб қолиш стратегияси доирасида айнан унинг номзодини танлади.
Альварес ўтган икки мавсум давомида «Жирона B» жамоасини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Терсера RFEF дивизионидан Сегунда RFEF’га кўтарилишга ва кейинчалик ушбу дивизионда мустаҳкам ўрин эгаллашга муваффақ бўлди. Каталония клуби тизимига келишидан аввал мутахассис «Барселона» академиясида фаолият юритган, шунингдек, «Вильярреал», «Алавес» ва «Леванте» клублари мураббийлар штабида ишлаган.
Бош мураббий билан биргаликда унинг штаби ҳам тўлиқ таркибда дублдан биринчи жамоага ўтмоқда. Унинг акаси, 2008 йилдан 2010 йилгача «Жирона» сафида тўп сурган Оскар Альварес ёрдамчи мураббий этиб тайинланди, жисмоний тайёргарликка эса Жорди Бальселс масъул бўлади. Яна янги мураббийлар штаби олдига жамоани Примерага қайтариш вазифаси қўйилган.