Расман. Дуран – «Зенит» футболчиси
Унинг ижара нархи 4 миллион еврога баҳоланди.
Фото: Зенит
Россиянинг "Зенит" жамоаси ва "Ан-Наср" ҳужумчи Жон Дураннинг ижараси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Питер клуби расмий сайти хабар берди.
Футболчи мавсум якунигача "Зенит"да ўйнайди. Унинг ижара нархи 4 миллион еврога баҳоланди.
Дуран мавсумнинг биринчи қисмини Туркияда "Фенербахче" сафида ўтказган эди.
Жон фаолияти давомида “Астон Вилла”да ҳам тўп сурган. Айнан бирмингемликлардан Саудия клубига трансфер қилинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист