Расман! Бобур Абдухолиқов ва Жасур Жалолиддинов эркин агентга айланди
ФОТО: Sumqayit FC
Озарбайжоннинг “Сумғайит” клуби ўзбекистонлик футболчилар Бобур Абдухолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда икки футболчи ҳам келажаги борасида аниқ қарорга келмаган. Жасур ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу жамоага кўчиб ўтган бўлса, Бобур шу йилнинг февраль ойида шартнома имзолаганди.
Маълумот учун, “Сумғайит” Озарбайжоннинг олий дивизионида 10 жамоа ичида 8-ўринни эгаллади. Клуб 36 та ўйинда 33 очко тўплашга муваффақ бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист