locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. «Астон Вилла» — Европа лигаси ғолиби

Эмери учун эса бу турнирдаги олтинчи финал бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Расман. «Астон Вилла» — Европа лигаси ғолиби
ФОТО: Getty images

Европа Лигаси финал баҳси якунланди. Унда Германиянинг “Фрайбург” ҳамда “Астон Вилла” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда 3:0 ҳисобида бирмингемлик футболчилар ғалаба қозонди.

Ҳисоб 41-дақиқада Юри Тилеманс томонидан очилди. 45+4-дақиқада Буэндия жамоаси устунлигини мустаҳкамлади. 58-дақиқада эса Морган Рожерс «Фрайбург» дарвозасига учинчи тўпни киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.

Шу тариқа, «Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигаси ғолиби бўлди. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери учун эса бу турнирдаги олтинчи финал бўлди.

“Фрайбург” — “Астон Вилла” 0:3

Голлар: 41 - Юри Тилеманс, 45+3 - Эмилиано Буэндия, 58 - Морган Рожерс

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг