locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рашфорд ва Антони, эҳтимол, “Манчестер Юнайтед”да энди ўйнамайди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Рашфорд ва Антони, эҳтимол, “Манчестер Юнайтед”да энди ўйнамайди
Расм: gettyimages.com Антони

Машҳур журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube-каналида хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчилари Маркус Рашфорд ва Антони катта эҳтимол билан жамоага қайтмайди.

Инсайдернинг сўзларига кўра: “Манбаалар менга Антони ва Рашфорд келаси мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаши кутилмаётганини айтишди”.

Ўтган қишда Рашфорд ижара асосида “Астон Вилла”га, Антони эса Испаниянинг “Бетис” клубига ўтган эди. Рашфорднинг “Юнайтед” билан шартномаси 2028 йил ёзигача, Антонининг эса 2027 йил ёзигача амал қилади. Англия Премер-лигасида 33 турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” жамоаси 38 очко тўплаб, 14-ўринни эгаллаб турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг